Тармоқларда Янги Наманган тумани ҳокими Жобир Абдуллаевнинг тадбиркорни сўккани акс этган аудио тарқалди. Вилоят ҳокими ўтказган одоб-ахлоқ қоидалари бўйича муҳокама йиғилишида ҳокимга «ҳайфсан» интизомий жазоси қўлланилди ва барча турдаги рағбатлантиришлардан маҳрум қилинди.
«Янги Наманган» шаҳарчаси қурилишининг иккинчи босқичида 20 минг хонадонга эга 171 та кўп қаватли уй барпо этиш режалаштирилмоқда. Президент уйларни зилзилага бардошлилиги ва сифатини таъминлаш, уларнинг лойиҳаси юзасидан аҳолининг фикрларини тинглаш бўйича топшириқ берди. Қолаверса, вилоятда «Янги Ўзбекистон» боғини қуриш ишлари ҳам бошлаб юборилгани айтилди.
Наманган вилоятида «Янги Ўзбекистон» боғини қуриш режалаштирилмоқда. У Тошкент вилоятида барпо қилингани каби Ўзбекистонни янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини ифодаловчи дарахтнинг бешта шохи кўринишида бунёд этилади. Шунингдек, «Янги Наманган» шаҳарчасини қуриш ҳам режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг